Франция терма жамоаси мухлиси Марокаш устидан ғалабани нишонлаш пайтида ҳалок бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциянинг шимолида миллий терма жамоа ғалабасини нишонлаш фожиа билан якунланди. "Жаҳон чемпионати‑2026" 1/4 финалида Марокко устидан қўлга киритилган ғалабадан кейин бўлиб ўтган байрам тадбирлари чоғида бир нафар француз мухлиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда La Voix du Nord нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, 17 ёшли қиз Онуа‑Эмери шаҳрида кўчадаги байрам пайтида юк машинасининг рамасига чиқишга уринган. Бироқ у мувозанатни йўқотиб, пастга йиқилган ва автомашина ғилдираклари остида қолган. Тиббиёт ходимлари воқеа жойига етиб келган, аммо қиз олган жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойидаёқ вафот этгани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионати чорак финалида Марокашни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда французлар Испания — Бельгия жуфтлиги ғолиби билан майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!