АПЛда нафақат чемпион, балки тўпурар бўлиш учун ҳам кураш авжида
АПЛ 32-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. "Қизил иблислар" таркибида Бруно ҳамда Майну гол урган бўлса, мерсисайдликлар таркибида Диас ҳамда Салоҳ ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Аҳамиятлиси, мазкур дуранг натижадан манчестерлик ёки ливерпулликлар эмас, кўпроқ бошқа икки жамоа хурсанд бўлишди. Сабаби, "Ливерпуль" билан биргаликда чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Арсенал" ва "Манчестер Сити" "қизиллар"нинг очко йўқотиши эвазига рақибини олдинга ўтказиб юбормайди.
Эндиликда жадвалда "Арсенал" тўплар фарқининг яхшилигига кўра пешқадамлик қилмоқда, Артета шогирдлари ҳисобида 71 очко мавжуд. "Ливерпуль" ҳам шунча очко билан 2-ўринни банд этиб турибди. 3-поғонадаги "Сити" эса 70 очко жамғаришга муваффақ бўлган.
Бундан ташқари, тўпурарлик учун кураш ҳам авжида. 19 та гол урган Холанд пешқадам бўлсада, 18 та гол билан Уоткинс уни таъқиб қилиб келмоқда. Шунингдек, 3-ўриндаги Салоҳ ҳисобида 17 та гол бор. Кўриниб турибдики, тўпурарлик учун кураш ҳам сўнгги турларгача қизғин давом этади.
Фикрлар