АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи ким бўлади? Даъвогарлар орасида Сульшер ва Лэмпард бор

Англия премьер-лигасида якунига етган июнь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, ушбу номга Стив Брюс («Ньюкасл»; 3 та ўйин, 2 та ғалаба), Нуну Эшпириту Санту («Вулверхэмптон»; 5 та ўйин, 4 та ғалаба), Фрэнк Лэмпард («Челси»; 3 та ўйин, 3 та ғалаба), Оле-Гуннар Сульшер («Манчестер Юнайтед»; 5 та ўйин, 3 та ғалаба) даъвогар. 

Ғолиб мухлислар ва экспертлар ўртасида ўтказиладиган сўровнома якунларига кўра аниқланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)