АПЛда ўйнолмаган қария футболчи собиқ жамоасига қайтмоқчи
Ads

“Кристал Пэлас” клуби дарвозабони Стив Манданда собиқ жамоасига қайтиши мумкин.

L’Equipe нашри тарқатаётган хабарга қараганда, 31 ёшли футболчи бироз вақт олдхин “Марсель” клуби спорт директори Антони Субисаррета билан учрашган.

Қайд этиш жоиз, Манданда “провансаллар” сафини жорий мавсум бошланиши арафасида тарк этганди. Унинг “саройликлар” билан шартномаси эса 2019 йилга қадар мўлжалланган.

Маълумот ўрнида, асли келиб чиқиши Конго ДР бўлган футболчи жорий мавсумда 10 та ўйинда майдонга тушиб, ўз давозасидан 17 та тўп олиб чиққан.

Бентека Кримецга жамоадош бўлиши мумкин эди, аммо...

“Бирмингем”  Сако билан музокаралар олиб бормоқда

“Марсель” Пайетни ортга қайтармоқчи

"Марсель" суперклубга айланмоқда