АПЛда Венгер 2010 йилларда энг кўп ғалаба қозонган мураббий! Моуриньо, Клопп ва Гвардиола ҳам кучли 10 таликдан жой олган! (ФОТО)

"Арсенал" клубининг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер 2010 йилларда, АПЛда энг кўп ғалабага эришган мутахассис бўлди.

70 ёшли мутахассис 2018 йилнинг май ойида лавозимини тарк этган эди ва шунгача 179 та ғалабага эришишга улгурган.

Франциялик мураббий 132 та ғалабага эришган Маурисио Почеттино ("Саутгемптон", "Тоттенхэм") ва 110 бор зафар қучган Жозе Моуриньо ("Челси", МЮ, "Тоттенхэм") ни ортда қолдирди.

Кейинги ўринларда Юрген Клопп ("Ливерпуль", 104 ғалаба), Пеп Гвардиола ("Манчестер Сити", 100 ғалаба) ва Брендан Рожерс ("Суонси", "Ливерпуль", "Лестер", 93 ғалаба) қайд этилган.

Шу қаторда, Арсен Венгер сўнгги 10 йилликда 608 очко тўплаб, энг кўп очко жамғарган мутахассис бўлди.

rue2807e117e7