АПЛдан тушиб кетган
Ads

Лондоннинг “Фулхэм” клуби Англия премьер-лигасидан Чемпионшипга равона бўлгани ортидан жамоани аксарият етакчи футболчилар тарк эта бошлади.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра ярим ҳимоячилар Райан Бабел ва Лазар Марковичлар шартномаси тугагани боис жамоани эркин агент сифатида тарк этишган.

Бундан ташқари, лондонликлар ўтган мавсум бошқа жамоалардан ижарага олган 6 нафар футболчини ҳам ўз жамоалари қайтариб юборади. Булар дарвозабон Серхио Рико («Севилья»), ҳимоячилар Кэлум Чемберс («Арсенал»), Тимоти Фосу-Менса («Манчестер Юнайтед»), Ховард Нордтвейт («Хоффенхайм»), ярим ҳимоячи Андре Шюррле («Боруссия» Д) ва ҳужумчи  Лусиано Вьеттолардир («Атлетико»).