АПЛга қайтган "Ньюкасл" ўз сафига Хесус Навасни қўшиб олмоқчи

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хесус навас фаолиятини яна АПЛда давом этириши мумкин.

AS нашрининг хабар беришича, ўтган мавсум якунларига кўра яна кучлилар сафига қайтган “Ньюкасл” 31 ёшли испаниялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Маълумотларга қараганда “қарғалар” аллақачон футболчининг агенти билан музокараларни бошлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Навас ўзининг собиқ жамоаси ҳисобланган “Севилья” таркибига келиб қўшилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Таъкидлаш лозимки, у 2003-2013 йилларда айнан андалусияликлар шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!