АПЛни тарк этган илк клуб номи маълум

АПЛ 35-туридан ўрин олган "Астон Вилла" - "Норвич" баҳси якунига етди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Мағлубиятга учраган "канарейкалар" муддатидан аввал Чемпионшипга тушиб кетадиган бўлди. Айни вақтда улар ҳисобида 22 очко мавжуд. Уларни 17-ўринда бораётган "Лидс"дан 12 очко ажратиб турибди. 

Эслатиб ўтамиз, "Норвич" 2020-2021 йилги мавсум Чемпионшип ғолиби сифатида АПЛга қайтганди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!