АПЛнинг бир қанча ўйинлари текинга намойиш этилади

Англия чемпионати жорий мавсумдаги бир қанча ўйинлари Британия телевиденияларининг Youtube саҳифасида бепул намойиш этилади.

The Times нашри хабарига кўра, Sky Sports ва BT Sport телеканаллари баҳсларнинг асосий қисмини анъанавий тарзда пуллик стримларда эфирга узатишади, бироқ иккала канал ҳам ёпиқ эшиклар ортида ўтиши кутилаётган АПЛ учрашувларини мухлислар учун бир нечта баҳсларни Youtubeда очиқ платформада эфирга узатишни режалаштиришмоқда.

Премьер-лига ташкил этилганидан буён фақат икки маротаба - 2013/2014 йилги мавсумда Sky томонидан "Манчестер Юнайтед" – "Суонси" ва BT каналидан "Кристал Пэлас" – "Арсенал" баҳслари бепул трансляция қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!