АПЛнинг энг зўр футболчиси ким?
“Манчестер Юнайтед” афсонаси Пол Скоулз Премьер-лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси номига қайчи футболчи лойиқ экани ҳақида фикр билдирди.
- Мен, эҳтимол, Габриэлни энг яхши футболчи бўлганини айтган бўлардим. Менимча, у бу мавсумда “Арсенал”нинг ҳам энг зўр ўйинчиси бўлди.
Кўпчилик Деклан Райс ҳақида гапирмоқда, аммо менимча, у мукофот учун етарлича иш қилмади. Ҳа, эҳтимол, Бруну Фернандеш ҳаммадан яхшироқ ўйнагандир, аммо “Арсенал” лигада пешқадамлик қиляпти, шунинг учун Габриэл ҳам муносиб, - деди Скоулз.
Габриэл дос Сантос жорий чемпионатда “тўпчилар” сафида 30 та ўйинда учта гол уриб, тўртта голли узатмани амалга оширди.
Яқинда “Манчестер Юнайтед” сардори Бруну Фернандеш АПЛда жорий мавсумнинг энг яхши футболчиси, деб топилган эди.

Фикрлар