АПЛнинг жорий мавсумдаги рамзий терма жамоаси эълон қилинди

Англия профессионал футболчилар ассоциациячи (PFA) премьер-лиганинг жорий 2018/2019 йилги мавсумдаги рамзий терма жамоасини эълон қилди.

Эътиборлиси, ушбу таркибдан "Манчестер Сити"нинг 6 нафар футболчиси жой олди. 4 нафар "Ливерпуль" ва 1 нафар "Манчестер Юнайтед" аъзоси ҳам рамзий терма жамоага киритилди.

Дарвозабон: Эдерсон Мораес ("Манчестер Сити");

Ҳимоячилар: Трент Александр-Арнольд, Эндрю Робертсон, Виржил ван Дейк (барчаси - "Ливерпуль"), Эмерик Лапорт ("Манчестер Сити");

Ярим ҳимоячилар: Фернандиньо, Бернарду Силва (иккаласи - "Манчестер Сити"), Поль Погба ("Манчестер Юнайтед");

Нападающие: Рахим Стерлинг, Серхио Агуэро (иккаласи - "Манчестер Сити"), Садио Мане ("Ливерпуль").

tarkib

Эслатиб ўтамиз, “Сити” ва “Ливерпуль” айни дамда чемпионлик учун, “Юнайтед” эса ЕЧЛ йўлланмаси учун курашмоқда