АПЛнинг уч гранди "Брайтон" ҳужумчисига харидор

  • 16 May 11:09
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Брайтон" марказий ҳужумчиси Жоао Педро фаолиятини топ клубда давом эттириши мумкин.

Tecno

Журналист Сэм Диннинг хабар беришича, 23 ёшли бразилиялик футболчига "Ливерпуль", "Арсенал" ва "Челси" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, бу клублар ёзги трансфер ойнасида ҳужумчини харид қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Жоао Педро жорий мавсумда барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг "Брайтон" билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассисларининг баҳолашича, унинг нархи 50 миллион еврога тенг.

Comments

You must be logged in to commet!