АПЛнинг уч клуби "Ливерпуль" ҳужумчиси учун кураш бошлади

"Ливерпуль" форварди Доминик Соланке қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

ВВС тарқатган хабарга кўра 21 ёшли футболчига "Брайтон", "Кристал Пэлас" ва "Хаддерсфилд" клублари даъвогарлик қилишмоқда. Таъкидлаш керакки унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Соланке жорий мавсум “Ливерпуль” сафида бирорта ҳам ўйинда иштирок этгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!