Ақлдан озиш мумкин! "Ал-Иттиҳод" Салоҳ учун "Ливерпуль"га фантастик сумма таклиф қилди

"Ливерпуль" Муҳаммад Салоҳни қўйиб юбориш ниятида эмас.

Аввалроқ, "Ал-Иттиҳод" "Ливерпуль" ҳужумчисини сотиб олишга қизиқаётгани малум бўлганди. Саудия клуби 150 миллион евро тўлашга тайёр.

Шунингдек, мисрлик футболчининг ўзи билан шахсий шартнома шартлари аллақачон келишиб олингани хабар қилинганди. "CBS Sports" журналисти Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳали расмий таклиф бўлгани йўқ, “Ливерпуль” ҳамон футболчини сотиш ниятида эмас.

Қайд этилишича, саудияликлар ҳамон келишувни якунлашни режалаштирмоқда ва таклифни 200 миллион еврогача ошириши мумкин.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!