АҚШ осиёлик беш футболчига виза бермади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ироқ миллий терма жамоаси футболчилари 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига сафари олдидан муаммога дуч келди.

Мамлакат оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, АҚШдаги мутасаддилар Ироқ миллий терма жамоасининг беш нафар футболчисига виза беришни рад этган.

Қайд этилишича, ушбу муаммо Осиё ва Африканинг айрим мамлакатлари футболчиларига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача уч мамлакат – АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Ироқ терма жамоаси гуруҳ босқичидаги икки учрашувни АҚШда, яна бир ўйинни эса Канадада ўтказади. “I” гуруҳида Ироқ терма жамоасининг рақиблари Франция, Сенегал ва Норвегия футболчилари бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!