АҚШ президенти Дональд Трамп ва UFC раҳбари Дана Уайт нима ҳақида гаплашишган эди?

  • 5 ноября, 2019, 10:40
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Борьба
CHERY AUTO

UFC президенти Дана Уайт AҚШ президенти Дональд Трампнинг Нью-Йоркдаги турнирга ташрифи борасида гапирди.

Tecno

"Ўтган пайшанба куни биз Оқ уйда тушлик қилдик. У UFC 244 га ташриф буюришини айтди. Бу жуда кутилмаган хабар эди.

Мен ташрифни Лас-Вегасдаги UFC 245 турнирига қолдиришни таклиф қилдим. Аммо Трамп мазкур воқеа фақат Нью-Йоркда бўлиши мумкинлигини айтди. Шундай қилиб у келди.

Дональд ҳақида шов-шувми? Бу Aмерика! Мазкур мамлакатда сиз хоҳлаган нарсани қилишингиз мумкин. Aмерикаликлар ўзи истаган томонни танлашади.

Трампнинг ташрифи бутун спорт учун катта шарафдир ”,- деди Уайт.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию