АҚШ ва Мексикага қарши ўйинлар олдидан яхши янгилик бор!
АҚШ ва Мексикага қарши учрашувларга миллий жамоамизни Сречко Катанец бошчилигидаги мураббийлар штабинининг тўлиқ таркиби тайёрлаб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойидаги CAFA турнири давомида Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец бетоблиги туфайли терма жамоа сафини тарк этиб, соғлиғини тиклаш учун Словенияга йўл олган эди. Ҳозирда бош мураббийимиз ўзини яхши ҳис этмоқда. Яқин кунларда Ўзбекистонда ўз ишини бажараётган ёрдамчилари сафига келиб қўшилади.
Режага мувофиқ, сентябр ойидаги ФИФА кунларида миллий жамоамиз АҚШда йиғин ўтказган ҳолда мезбон АҚШ ва Мексика терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этади. Мазкур ўйинларда жамоамизга ва мураббийлар штабига Сречко Катанец бошчилик қилади.
Фикрлар