Араб кубоги. Иордания Ироқни минимал ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди!

CHERY AUTO

Араб кубогининг чорак финалидан ўрин олган навбатдаги баҳс ўз ниҳоясига етди. 
 
"C" гуруҳидан 100 фоизлик натижа (9 очко) билан кейинги босқичга чиққан Иордания терма жамоаси чорак финалда Ироқни минимал 1:0 ҳисобида таслим этишга муваффақ бўлди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа бу босқичда Саудия Арабистони билан куч синашади. 
 
Беллашувдаги ягона голни 41-дақиқада Олвен 11 метрлик жарима зарбасидан киритди. 
 
Маълумот ўрнида, Саудия Арабистони - Иордания жамоалари иштирокидаги ярим финал беллашуви 15 декабрь куни бўлиб ўтади.

Tecno

{game}https://sports.uz/games/match/19611284{/game}

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!