"Арал" ўртоқлик ўйинида "Сурхон"ни мағлуб этди
2024 йилги мавсумига тайёргарлик давом этмоқда. Бугун Тошкент шаҳрида «Сурхон» навбатдаги назорат учрашувни ўтказди. Рақиб - Про Лига вакили «Арал» жамоаси бўлди
Ушбу баҳсда бош мураббий Февзи Давлетов деярли барча ўйинчиларга ўйин амалиётини берди. Учрашувдан мақсад нафақат футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш, балки тактик ҳаракатлар устида ишлаш эди. Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди, «Сурхон» ҳам, «Арал» ҳам хавфли вазиятларга дуч келди. 3-дақиқада, рақиб футболчиси “Сурхон” жарима майдончасига узатма қилди, лекин посбонимиз Артём Потапов тўпни ушлаб олди
21-дақиқада, Дмитрий Плетнёв жарима зарбасини тепди. Унинг зарбасидан кейин, тўп ноаниқ кетди. 30-дақиқада, Силванус Нимели яхши вазиятга эга бўлди. Афсус, унинг зарбасидан кейин «Арал» ҳимоячиси тўпни очиқ турган дарвозадан чиқариб юборди. Тайм охирида, Диёр Рамазоновда ҳам яхши вазият вужудга келди
45-дақиқада эса «Арал» футболчиси Обид Журабоев стандарт вазиятдан кейин бош билан зарба бериб, учрашивдаги ҳисобни очди - 0:1
Иккинчи бўлимда, “Сурхон” таркибида бошқа футболчилар майдонда ҳаракат қилишди. 52-дақиқада, Нодирхон Неъматхонов бош билан зарба берди. «Арал» посбони тўпни қийинчилик билан қайтарди. 82-дақиқада эса Асилбек Жумаев яхши имкониятга эга бўлди. Ўйин охирида, Иккинчи тайм давомида захирадан тушган Абдуғофур Ҳайдаров «қайчи» усилида чиройли зарба берди. Аммо кейин учрашув ҳаками фолни қайд этди
Учрашувда ягона гол эвазига, «Арал» жамоаси ғалаба қозонди
Назорат учрашув, 23 февраль
«Сурхон» - «Арал» - 0:1
Гол: О. Журабоев 45ʼ
«Сурхон» (1-тайм): Артём Потапов, Беҳруз Шайдулов, Бобур Асқаров, Егор Кримец, Суннатуллоҳ Хамиджонов, Диёр Рамазонов, Дмитрий Плетнёв, Достон Турсунов, Жаҳонгир Абдусаломов, Силванус Нимели, Улуғбек Ҳошимов.
«Сурхон» (2-тайм): Артём Потапов, Азиз Пирмуҳаммадов, Нодирхон Неъматхонов, Абдуқодир Амирқулов, Сардор Маҳмудов, Хумоюн Шербўтаев, Сарвар Абдуҳамидов (Абдуғофур Ҳайдаров), Камрон Сайдазимов, Асилбек Жумаев, Асадбек Каримов, Муҳаммад-Али Абдураҳмонов.
“Сурхон” матбуот хизмати.
Фикрлар