Араухо нега «Барселона»ни тарк этишга қарор қилгани маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» марказий ҳимоячиси Рональд Араухо клуб раҳбариятидан ўзини ижарага қўйишни сўраб, расман мурожаат қилган. Бу ҳақда Jijantes FC нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, жамоа бош мураббийи Ханси Флик уругвайлик футболчини таркибда сақлаб қолиш ниятида эди ва унга янги мавсум режаларида муҳим ўрин берган. Шу билан бирга, Араухо бир неча ойдан бери жамоани алмаштириш имкониятини кўриб чиқаяпгани, вазиятни синчиклаб ўрганиб, вақтинчалик кетиш икки томон учун ҳам энг мақбул вариант, деган хулосага келгани айтилмоқда.

Ҳозирча 27 ёшли футболчи «Ливерпуль»га ўтишига жуда яқин турибди. Аввалроқ журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, англиялик клуб ва «Барселона» Араухони бир мавсумлик ижара асосида бериб туриш бўйича оғзаки келишувга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!