Араухо "Челси"га қарши ўйиндан кейин "йўқолиб қолди". Бунинг сабаби жароҳат билан боғлиқ эмас

CHERY AUTO

Чемпионлар лигаси 5-тур доирасида бўлиб ўтган "Челси" - "Барселона" учрашувида Рональд Араухо қизил карточка олиб, жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди. Шундан кейин клуб мухлислари томонидан яна бир бор қаттиқ танқидлар остида қолган ҳимоячи Ла Лиганинг навбатдаги тур ўйинларида иштирок этмади. Буни клуб футболчининг ошқозон вируси билан касаллангани билан боғлиқлигини айтди, лекин сабаб бу эмас эди. ууа

Tecno

Chelsea FC v FC Barcelona - UEFA Champions League 2025/26 League Phase MD5

Фабрицио Романо Араухо билан нималар содир бўлаётгани ҳақида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, футболчининг айни пайтда руҳий ҳолати яхши эмас ва Рональд бу билан курашиб келмоқда. Шу сабабли, у машғулотларда ҳам, ўйинларда ҳам иштирок эта олмаяпти. 

Футболчининг агенти ва "Барселона" спорт директори Деку ўртасида Араухонинг ҳолатини билиш мақсадида учрашув бўлиб ўтган. Жамоадаги барча уни қўллаб-қувватламоқда. Ҳозирча ҳимоячининг трансфери ҳақида ҳеч қандай хабарлар йўқ. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!