Арбелоа: "Беллингемда "Реал" футболчиси учун керакли барча сифатлар бор"
"Реал Мадрид" бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоанинг юлдуз футболчиси — ярим ҳимоячи Жуд Беллингемни юқори баҳолади.
"Мен фақат ўзим кўрган нарсалар ҳақида гапиришим мумкин. Ўйинларда ҳам, машғулотларда ҳам Беллингем ўз қобилияти, техникаси, етакчилик фазилатлари ва характери билан ажралиб турди. Унинг бажараётган иш ҳажми жуда катта. Унда ғалаба қозониш менталитети бор — “Реал” футболчиси учун зарур бўлган барча жиҳатлар унда мужассам. Мен ундан жуда мамнунман", — деди Арбелоа жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Айни пайтда "Реал" Испания чемпионати жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва "Барселона"дан 1 очко ортда қолмоқда.
Шанба куни, 24 январь санасида "қаймоқранглилар" сафарда "Вильярреал"га қарши майдонга тушади.



Фикрлар