Арбелоа жамоанинг жисмоний ҳолати ҳақида: "Барча жавобгарлик менинг зиммамда"
"Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоанинг ҳозирги жисмоний тайёргарлиги ҳақида фикр билдирди.
Аввалроқ мадридликлар Испания кубогининг 1/8 финалида "Альбасете"га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Ушбу баҳс Хаби Алонсо кетганидан кейин Арбелоа бошчилигида ўтказилган илк ўйин бўлди.
— Жамоанинг жисмоний ҳолатини қандай баҳолайсиз? — деган саволга жавобан Арбелоа қуйидагиларни айтди:
— Нима дейилаётганидан хабардорман ва очиқ айтаман: агар кимдир менинг сўзларимни Хаби Алонсога нисбатан танқид сифатида қабул қилмоқчи бўлса, бундай бўлмайди. Бу мутлақо нотўғри бўлади.
"Альбасете"га қарши ўйинда содир бўлган ҳолатлар ғоялар, ўйин, жисмоний тайёргарлик етишмаслиги ва бошқа кўплаб омиллар натижаси эди. Буларнинг барчаси учун жавобгарликни мен ўз зиммамга оламан.
Антонио Пинтус билан биргаликда футболчиларни барча жиҳатдан энг яхши ҳолатига қайтариш устида ишлаймиз, — деди Арбелоа.



Фикрлар