Арбелоа “Реал” мағлубиятида айбдорни айтди

Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг саккизинчи турида “Реал” футболчилари Лиссабонда “Бенфика”дан 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу натижа туфайли мадридликлар тўғридан тўғри 1/8 финалига чиқиш имкониятини бой берди.

Учрашувдан кейин “Реал” бош мураббийи Альваро Арбелоа ўйини охиридаги вазият, яъни  четлатишлар ҳақида журналистлар саволига жавоб берди. Учрашувнинг 90+2-дақиқасида Рауль Асенсио иккинчи сариқ карточкасини олди, беш дақиқадан кейин Родриго Гоэс ҳам иккинчи бор огоҳлантирилиб, майдонни тарк этди.

- Ўйин охиридаги четлатишлар ҳақида нима дейишим мумкин? Мен будан жуда қаттиқ хафаман.

Бу икки футболчи ҳис-туйғулар устидан назоратни йўқотишди. Бор гап шунда. Ҳакамликни муҳокама қилмайман. Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан, - деди Альваро Арбелоа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!