Арбелоа “Реал” юлдузлари “диктатураси”дан азият чекмоқда
Мадриднинг “Реал” клуби мавсум ўртасида бош мураббийни алиштирганига қарамай, ички муҳит ўнглангани йўқ ва бу ҳолат жамоанинг натижаларига салбий таъсир ўтказмоқда.
Sport.es сайтининг хабар беришича, “Реал” футболчилари жамоанинг янги бош мураббийи Альваро Арбелоа қабул қилаётган қарорларни шубҳа остига қўймоқда. Бу вазият Хаби Алонсо даврида ҳамда Карло Анчелоттининг клубдаги сўнгги мавсумида кузатилган ҳолатга ўхшаш.
Манба маълумотларига кўра, Арбелоа “Қироллик клуби”да анчадан бери мавжуд бўлган футболчилар “диктатураси”дан азият чекмоқда. Таъкидланишича, испаниялик мутахассис ҳам жамоа ўйинчилари бош мураббийларга таъсир ўтказиш учун қўллайдиган усулларни шахсан ўзида ҳис этмоқда ва ўз тактик қарорларини ўтказишда қийинчиликларга дуч келяпти.
“Реал” футболчилари ички муҳитда мураббийлар штабининг айрим қарорларига нисбатан норозилик билдиради, бироқ ўз позицияларини жамоатчиликка очиқ намоён этмайди.
Айниқса, илгари юлдузли таркиблар билан ишлаш тажрибасига эга бўлмаган Альваро Арбелоа бу борада қийинчиликка дуч келгани сезилиб қолмоқда.
Фикрлар