Арбелоа шармандали мағлубият сабабчисини айтди

CHERY AUTO

Бош мураббийни ўзгартирган “Реал” Испания кубоги доирасида қуйи лига вакили “Альбасете” майдонидаги баҳсда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, мусобақани 1/8 финал босқичида тарк этди.

Tecno

Мадрид жамоасига янги тайинланган бош мураббий шармандали мағлубиятдан кейин барча айбни ўз бўйнига олди.

- Бу клубда ҳатто дуранг ҳам ёмон натижа, деярли фожеа деб қаралади, мағлубият эса, айниқса бошқа лигада ўйнайдиган жамоадан учралса, янада оғир қабул қилинади.

Агар учрашувдаги натижа учун айбдорни излаш керак бўлса, энг аввало бу менман. Чунки таркибни танлаган ҳам, ўйин услубини белгилаган ҳам, алмашинувларни қилган ҳам ўзимман.

Фақат футболчиларга мени қандай қабул қилишгани учун миннатдорлик билдиришим ва уларга жисмоний ҳамда руҳий жиҳатдан тикланишга ёрдам беришим мумкин. Таркиб танловимга ишонган эдим.

Менда иқтидорли футболчилар бор, аммо улардан талаб қилаётган нарсаларни дарҳол бажариш ҳамиша осон эмас. Натижада барча жавобгарлик менинг зиммамда қолади, - деди Арбелоа.

“Альбасете”га қарши ўйин “Реал” учун янги бош мураббий Альваро Арбелоа раҳбарлигидаги илк учрашув бўлди. Шунга қарамай, Арбелоанинг жамоадаги келажагига шубҳа уйғона бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!