Арбелоа Зиданнинг тактикаси, Асенсио ва Азар борасида гапирди

"Реал" клубининг собиқ ҳимоячиси Альваро Арбелоа Ла Лига рестарти борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Реал" Асенсиога бироз вақт ва имкон бериши керак, деб ўйлайман.

Самалёт каби қайтган Азарга нисбатан, кўпроқ Асенсиога эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак. Азар билан кўп ўйинларда ғалабага эришамиз.

Ўйлашимча, биринчи баҳсда кўп ўзгаришлар амалга оширилмайди, лекин Зидан ҳар бир ўйинда 3, 4 тадан ўзгариш киритиб бораверади.

Зиданнинг услуби (ротацияси ҳақида) шубҳасиз қайтади," - деди Арбелоа.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)