Archivo VAR: "Ҳакамнинг қарори тўғри"
"Ливерпуль" - "Реал" ўйинида баҳсли ҳолат юзага келди. Ўйиннинг 31-дақиқасида Доминик Собослаи зарбаси Орельен Чуаменининг қўлига тегди, деб топилиб, ҳакам жарима зарбаси белгилади.
Орадан кўп ўтмай уни ВАР ҳакамлари эҳтимолий пенальтини кўришга чақиришди. Истван Ковач эса нафақат пенальти, балки жарима зарбасини ҳам бекор қилди.
Archivo VAR ушбу вазиятда ҳакам тўғри қарор қабул қилганини таъкидлади. Чуамени қўли таъбий ҳолатда ва танасига яқин турибди, дея изоҳланди.



Фикрлар