Арда Гюлер Чемпионлар лигаси мавсумининг кашфиёти деб топилди
УЕФА "Реал" ярим ҳимоячиси Арда Гюлерни 2025/26 йилги Чемпионлар лигаси мавсумининг кашфиёти деб эълон қилди.
Туркиялик футболчи мусобақада 14 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол ва 4 та ассист муаллифи бўлди.
Маълум қилинишича, ушбу мукофот аввалги "энг яхши ёш футболчи" соврини ўрнини эгаллаган бўлиб, уни фаолият давомида фақат бир марта қўлга киритиш мумкин.
Жорий мавсумда Гюлер барча турнирлар доирасида 51 та баҳсда иштирок этиб, 6 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар