Арда Туран январда
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Арда Тураннинг агенти Ахмет Булутнинг сўзларига кўра унинг мижози яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида жамоасини аниқ ўзгартиради.

"Ҳозир уни қаерга кетиши ҳақида аниқ бир нарча дея олмайман, бироқ, у январда "Барселона"дан аниқ кетади. Биз ҳозир Испания, Италия ва Англия жамоалари билан музокаралар олиб боряпмиз. Бу борадаги якуний қароримизни 2 ҳафтадан сўнг эълон қиламиз", - дейди Булут Goal интернет нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Арда Туран жорий мавсум каталонияликлар сафида бирорта ҳам учрашувда майдонга тушмади.