Аргентина дарвозабони: "Жаҳон чемпионатидаги энг ёмон ҳакам — бу Лаос"
Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес ЖЧ-2022 1/4 финали доирасидаги Нидерландия устидан қозонилган ғалаба (2:2, пенальтилар бўйича - 4:3) ҳақида фикр билдирди.
"Мен ортимизда турган 45 миллион одам учун ҳаракат қилдим, мамлакатда аҳвол яхши эмас эди ва уларга қувонч улашиш жуда ёқимли. Ҳакам нима деганини билмайман, лекин дуранг бўлишини хоҳлагани учун ўн дақиқа қўшиб берди. Жаҳон чемпионатидаги энг ёмон ҳакам — бу Лаос. Унинг қилган ишига ҳеч ким тушунмади. Бахтимизга мен иккита сейв қилдим ва бу бизни мағлубиятдан сақлаб қолди", - дейди Мартинес.
Аргентина энди ярим финалда Хорватияга қарши майдонга тушади. Учрашув 13 декабрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар