Аргентина довул сабабли финал бўладиган Нью-Йоркка учиб кета олмади
Аргентина терма жамоаси Атланта шаҳридан (АҚШ) Нью-Йоркка режага мувофиқ учиб кета олмади. Бунинг сабаби кучли ёмғир ва чақмоқ билан кечган ёмон об-ҳаво бўлди.
Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди. Маълумки, якшанба, 19 июль куни аргентиналиклар 2026 йилги жаҳон чемпионати финалида Испания терма жамоасига қарши Ист-Ратерфорд шаҳридаги «Метлайф» стадионида майдонга тушиши керак.
Хабарга кўра, жамоа аъзолари ва мураббийлар штаби ҳали ҳам Атлантадаги меҳмонхонада қолмоқда. Улар бу ерга Англия терма жамоасига қарши ярим финал учрашувидан сўнг қайтган эди. Ушбу беллашув чorshanba, 15 июль куни бўлиб ўтди ва Аргентина 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида ўтказилмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина терма жамоаси. У 2022 йилда Қатарда ўтган финалда Францияга қарши драматик ўйинда ғалаба қозонган эди: асосий ва қўшимча вақт 3:3 ҳисобида якунланиб, пенальтилар сериясида аргентиналиклар 4:2 ҳисобида устун келган.

Фикрлар