Аргентина футбол ассоциацияси президенти Сампаолини қўллаб-қувватламоқда

Аргентина футбол ассоциацияси президенти Клаудио Фабиан терма жамоа бош мураббийи Хорхе Сампаолини қўллаб-қувватламоқда.

Берилган маълумотларга кўра президент Сампаоли билан гаплашиш учуе шахсан "альбиселест"ларнинг қароргоҳига ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг дастлабки икки турида бор йўғи   1 очко тўплади ва сўнгги тур олдидан бироз қийин ахволга тушиб қолди. Энди Сампаоли шогирдлари плей-оффга чиқишлари учун сўнгги турда Нигерияни қандай қилиб бўлмасин мағлубиятга учратишлари шарт.

Маълумот учун, Нигерия – Аргентина баҳс 26 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.