Аргентина футбол ассоциацияси тезроқ Сампаолидан қутулиш йўлларини изламоқда
Ads

ЖЧ-2018да учралган муваффақиятсизликдан сўнг Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) жамоанинг амалдаги бош мураббийи Хорхе Сампаоли билан тезроқ хайрлашишни истамоқда.

TNT Sports нашри тарқатган хабарга кўра раҳбарият Сампаоли билан ўзаро келишиб, шартномани бекор қилмоқчи. Агар, борлию у ушбу таклифни рад этиб терма жамоада қолишни истаса, у ҳолда AFA ушбу мутахассисга шартномада кўрсатилган 20 млн доллар товон пулини тўлаб бериши лозим.

Эслатиб ўтамиз, Сампаоли Аргентина терма жамоаси билан бундан роппа-роса бир йил муқаддам 5 йиллик шартнома имзолаган.