Аргентина Англиянинг ҳимоявий тактикасидан ҳайратда қолди
2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Англияга қарши ўйинда 55-дақиқадаги голдан кейин «альбиселесте» жамоаси рақиб реакциясидан ҳайратда қолган, бош мураббий Томас Тухелнинг ҳимоявий тактик алмашинувлари эса аргентиналикларни янада кўпроқ «шок»ка солган. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони иккинчи бўлимдаги «сув учун танаффус»гача Англия тезкор ҳужумчиларни майдонга туширишини кутган. Хусусан, у Букайо Сака ёки Нони Мадуэке ўйинга қўшилишига тайёрланаётган эди. Бироқ 72-дақиқадан 82-дақиқагача бўлган оралиқда Тухел кетма-кет уч нафар ҳимоячини майдонга туширди. Шундан сўнг «уч шер» жамоаси янада чуқурроқ ҳимояланишга ўта бошлади. Нашр таъкидлашича, айнан шу қарор Аргентинага ҳужумларни фаоллаштириш имконини берди.
Скалони эса вазиятдан унумли фойдаланиб, майдонга ҳужумчи Лаутаро Мартинесни туширди. Унинг голи Аргентинага ҳал қилувчи ғалабани таъминлади.

Фикрлар