Аргентина МТЖ сардори: Бундай қийин баҳсда Европадаги легионерларимизнинг муҳимлиги билинди
Футзал бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина МТЖ билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтган баҳс Лотин Америкаси вакилларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувдан кейин Аргентина терма жамоаси сардори Максимилиано Ресиа ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
"Бугунги ўйин кутганимиздан ҳам қийин бўлди. Футзал нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Осиёда ривожланмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси бизга жуда қизиқарли рақиб бўлиб туюлди. Ушбу ўйинга Европада ҳаракат қилаётган легионерларимизни ҳам жалб қилгандик. Бундай қийин беллашувда улар биз учун нақадар муҳимлиги маълум бўлди.
Узоқ вақт мобайнида майдонда ҳаракат қила олмаганимиз жисмоний курашларда яққол сезилди. Лекин биз ўз ўйинимизни йўлга қўйган ҳолда, энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатдик. Бугунги рақибга қарши ярим куч билан ҳаракат қилдик, дея олмайман. ".
Фикрлар