Аргентина ўз майдонида Гаитини янчиб ташлади

 

ЖЧ–2018 турнири иштирокчиси Аргентина терма жамоаси Буэнос-Айресда Гаити футболчиларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. 

«Эстадио Альберто Хакинто Армандо» стадионида ўтган беллашувда майдон эгалари йирик – 4:0 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди.

Аргентина термаси етакчиси Лионель Месси мазкур ўйинда хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди. 

Аргентина — Гаити — 4:0 (1:0)

Голлар: Месси (17-пенальти, 58, 66), Агуэро 69