Олмалиқда туғилган футболчи трансферини Манчестер ва Мадрид суперклублари сўради
Англия Премьер-лигасидаги мавқеини тиклаб бораётган “Манчестер Юнайтед” жорий мавсумдан кейин ёзги трансферлар ойнаси даврида таркибини тартибга солишга катта эътибор қаратадиган бўлди.
Манчестерликлар ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида Бундеслигада “Боруссия Дортмунд” шарафини ҳимоя қилаётган Вальдемар Антонни нишонга олган.
Клуб спорт бўлими мутасаддилари Бундеслига клубидан тажрибали универсал ҳимочининг трансфер маълумотларини сўраб, расмий мурожаат йўллади.
Ҳарри Магуайр янги шартнома имзолашга яқин бўлишига қарамай, “Юнайтед” барибир келаси ёзда марказий ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.
Клуб ўз мақсадларидан бири сифатида Антонни кўрмоқда. Sky Sport Germany нашри экспертлари маълумотига кўра, Вальдемар Антонга бошқа даъвогарлар ҳам бор.
Хусусан, Мадриднинг “Атлетико” клуби раҳбарияти ҳам худди манчестерликлар сингари футболчи трансфери бўйича дортмундликларга расмий мурожаат йўллаган. Англия Премьер-лигасининг иккинчи вакили “Астон Вилла” эса, бир неча позицияда ўйнай оладиган ҳимоячи атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.
“Боруссия” жамоанинг муҳим ўйинчиси ва етакчиларидан бири бўлган Антонни сақлаб қолишни жуда истайди. У жорий мавсумда барча мусобақаларда 37 та ўйинда иштирок этган.
Бироқ июль ойида Антон 30 ёшга тўлади ва бу “Боруссия” учун немис ҳимоячисини фойдали сотиш учун сўнгги имконият бўлиши мумкин.
Вальдемар 1996 йилнинг 20 июль куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида туғилган. Кейинчалик оиласи билан Германияга кўчиб кетган.
Антон “Ганновер” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва бу жамоада 2020 йилнинг ёзигача фаолият юритганидан кейин “Штутгарт”клубига 4 миллион евро эвазига трансфер қилинган.
“Боруссия Дортмунд” келишиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган футболчини 2024 йилнинг ёзида 22,5 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди ва унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача тузилган.
Вальдемар Антон 2024 йилнинг март ойидан бери Германия миллий терма жамоаси ўйинчиси ҳисобланади. Ундан аввал бу футболчини Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб қилиш бўйича ҳаракатлар амалга оширилгани ҳақида ҳам маълумотлар тарқатилган эди.
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги рақибида “ишкал” бошланди
Ҳусанов ва Ўзбекистон ғалабасига “Манестер Сити”дан қандай муносабат бўлди?
Ҳусанов ёлғиз қолишни истади...
Шомуродовдан қолган жойни Муҳаммад Салоҳ эгаллайди
Ўзбекистон: Бу галги рақиб Аргентина ва Бразилияни қўрқитган жамоа!
Фикрлар