Аргентина ўз қитъасида биринчи бўлиб Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритди

Жанубий Америка қитъасида Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган терма жамоа номи маълум бўлди.

Аниқроғи, Аргентина терма жамоаси Колумбяга (2:1) қарши ўтказилган ўйинда ғалаба қозонди ва муддатидан аввал йўлланмани нақд қилди.

Энди саралашнинг 3-турида Бразилия, Колумбия ва Уругвай Токио-2020 йўлланмаси учун майдонга тушади. Уларнинг ҳар бири иккинчи ўринни эгаллаб Олимпиадага йўлланма олиш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиаданинг футбол мусобақаси Япониянинг 6 та шаҳрида 22 июлдан 8 августга қадар бўлиб ўтади.