
Гвардиола нохуш хабар айтди
“Манчестер Сити” АҚШ мезбонлик қилаётганклублар ўртасидаги жаҳон чемпионати плей-офф босқичида қўшимча таймларда “Ал-Ҳилол”дан 3:4 ҳисобида мағлубиятга учраб, мусобақани кутилганидан эрта тарк этишга мажбур бўлди.
Учрашувдан кейин манчестерликлар бош мураббийи Хосеп Гвардиола амалдаги “Олтин тўп” соҳиби Родри ҳақида нохуш хабар айтди.
Гап шундаки, испаниялик футболчи оғир жароҳат туфайли ўтган мавсумнинг катта қисмида жамоага ёрдам бера олмаган ва яқиндагина майдонга қайтган эди. Родри “Ал-Ҳилол”га қарши учрашувнинг 53-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилди. Бироқ қўшимча тайм бошида яна майдондан олинди.
- Биз Родрининг аҳволини қайта ўрганиб чиқишимиз керак. У шикоят қилди. Яна сафга қайтиши учун вақт талаб этилади, - деди Хосеп Гвардиола.
Комментарии