Аргентина президенти нега финалга ташриф буюрмаслигини маълум қилди
Аргентина президенти Альберто Фернандес ЖЧ-2022 финалига келмаслигини малум қилди.
Таъкидлаш керакки, Аргентина терма жамоаси бугун ҳал қилувчи баҳсда Франция терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да.
“Миллионлаб ватандошларим каби мен ҳам ўз уйимдаги жаҳон чемпионати финалидан завқланаман. Мен бу ажойиб онларни аввалгидек, халқим билан бирга ўтказаман.
Бизнинг энг яхши ўйинчиларимиз майдонда, мухлисларимиз эса трибунада бўлишади”, - деб ёзди Альберто Фернандес ўзининг твиттердаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Франция президенти Эммануэль Макрон финал ўйинини томоша қилиш учун Қатарга келишини маълум қилган. У бундан аввал Франция терма жамоаси иштирокидаги ярим финал баҳсига ҳам ташриф буюрган эди.
Фикрлар