Аргентина терма жамоаси устози Мессини хафа қилди

  • 13 May 11:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Аргентина миллий терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони айни пайтда жаҳон футболидаги энг кучли уч нафар футболчи кимлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Tecno

Қизиғи шундаки, мураббий ўз танловига терма жамоа етакчиси, саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Мессини киритмади.

- Ҳозирги кунда жаҳоннинг энг кучли уч футболчиси Килиан Мбаппе, Ламин Ямал, шунингдек, Хулиан Альварес ёки Лаутаро Мартинес, - деди Лионель Скалони.

Аргентина терма жамоаси навбатдаги учрашувларини 6 ва 11 июнь кунлари ўтказади. Бу саналарда Лионель Скалони шогирдлари Чили ва Колумбияга қарши ўйнайди. Аргентиналиклар 2026 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритиб бўлган.

Comments

You must be logged in to commet!
Baxil Alihuja
13/05/2025 11:20
нега хафа булар экан? маколани уйлаб беринглар, журналистлар!
бу хорижликлар ва бошка професионаллар, бунака майда нарсага хафа булмайди.
санлар шунака гапга хафа булсаларинг керак