Аргентина юлдузи ўнта ўйинга ҳайдалди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ФИФАнинг интизомий қўмитаси Жаҳон чемпионати финалидан сўнг Испания ва Аргентина терма жамоалари ўйинчилари ўртасида юз берган можарони кўриб чиқди.

Энг кескин жазо Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Леандро Паредесга қўлланилди. Бу кутилган ҳол, чунки у можарода энг фаол иштирокчилардан бири бўлган. Паредес терма жамоа сафида 10 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Яна бир аргентиналик футболчи Науэль Молина 7 та ўйинга майдонга туша олмайди. Тьяго Альмадага 2 та ўйин, терма жамоа мураббийлар штаби аъзоси Роберто Айалага эса 3 та ўйинга дисквалификация берилди.

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гави бир ўйинга дисквалификация олди.

ФИФА қарорига кўра, ушбу жазолар фақат терма жамоалар ўйинларига тааллуқли бўлиб, клуб мусобақаларига кўчирилмайди, дея хабар беради Democrata нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!