Аргентинага ЖЧни ютишда катта ёрдам берган Мартинесга АПЛнинг икки гранди харидор
"Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинес фаолиятини кучлироқ жамоада давом эттириши мумкин.
Фабрицио Романо тарқатган хабарга кўра, унга "Арсенал" ҳамда "Манчестер Юнайтед" каби грандлардан қизиқиш бор. Ҳар икки харидор Эмилианони мавсумлар оралиғида ўз таркибига қўшиб олишни ният қилган.
Жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бири ҳисобланадиган посбон жуда кўп ўйинларда жамоадошлари жонига ора кирди. Айниқса, финалда бир неча бор сейв намойиш этиб, пенальтилар сериясда Кингси Команнинг зарбасини қайтарди.
Мартинес 2021 йилда "Арсенал"ни эркин агент сифатида тарк этганди. Ўша пайтдан бери у бирмингемликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Фикрлар