Аргентиналик футболчининг чорак финалгача жароҳатидан қутилиши кутилмоқда

Хабарингиз бор, Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўл олди ва энди Нидерландия билан учрашувга ҳозирлик кўрмоқда.

«Альбиселесте»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария мушакларидаги жароҳат туфайли Австралияга қарши 1/8 финал (2:1) ўйинини ўтказиб юборган эди.

"TyC Sports" хабарига кўра, австралияликлар билан ўйиннинг эртасига Аргентина терма жамоасига бир кунлик дам берилган эди. Бироқ Анхель ди Мария майдонда машғулот ўтказди ва дам олмаган ягона футболчи бўлди.

Кўриниб турибдики, «Ювентус» вакили яқин кунларда энг яхши формага киришига ишонади.

Нидерландия ва Аргентина ўртасидаги учрашув 9 декабрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!