Аргентиналик юлдуз фаолиятини "Ньюкасл"да давом эттириши мумкин

Пауло Дибалага АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Corriere dello Sport" нашри хабар бермоқда. 

28 ёшли аргентиналик вингерни "Арсенал" ҳамда "Ньюкасл" каби жамоалар ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган. Бироқ улар ҳали футболчининг ўзига таклиф билан чиқмади. 

Паулонинг ўзи Италияни тарк этишни хоҳламоқда. Агар бошқа чемпионлатлардан яхши таклиф келиб тушмаса, у "Интер"га ўтиши мумкин. 

28 ёшли ўйинчининг Турин клуби билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади. Катта эҳтимол билан у амалдаги клуби билан ҳамкорликни давом эттирмайди. 

Бу мавсум А Сериянинг 22 учрашувида майдонга тушган Дибала 8 та гол ҳамда 5 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!