Ариэль Хелвани UFC ни танқид қилди
Таниқли MMA журналисти кескин муносабат билдирди
Таниқли MMA журналисти Ариэль Хелвани UFC нинг ярим ўрта вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг ташкил қилиш қарорига кескин муносабат билдирди.
"Ростини айтайлик, ярим ўрта вазнда вақтинчалик камар жанги — мутлақо бемаъни қарор. Ислом сўнгги марта август ойида октагонга чиқди. Навбатдаги жанг эса январь ойида бўлади. Бу атиги беш ойлик танаффус.
Карлос Ульбергга қаранг. У сўнгги марта апрель ойида жанг қилди, тизза боғламларини узиб олди. Янги зеландияликнинг қачон қайтиши ҳали номаълум. Шунга қарамай, унинг дивизионида вақтинчалик камар учун баҳс ташкил қилинмади.
Карлос Пратес ва Майкл Моралес жанги менга жуда ёқади. Бу ажойиб тўқнашув ва улар чемпионлик жангига яқинлашиш имкониятини қўлга киритишидан хурсандман. Аммо агар UFC Ислом бу жангни қабул қилмагани учун ундан ранжимаган бўлса, вақтинчалик камар учун жанг ўтказишга умуман ҳожат йўқ.
UFC га бирор нарса керак бўлса, улар ўз қоидаларини ўзлари ўзгартиради ва вазиятни ҳамма учун янада чалкаштириб юборади", — деди Хелвани.

Изоҳлар (0)