Арина Соболенко яна ўзини кўрсатди
Ads

Беларуслик теннисчи Арина Соболенко АҚШда ўтаётган "Connecticut Open" турнирининг финал босқичига йўл олди.

Нью-Хейвен шаҳри мезбонлик қилаётган мусобақанинг ярим финалида Арина германиялик Юлия Гёргесни 6:4, 7:6 ҳисобида таслим қилди.

Энди у мусобақанинг финал учрашувида испаниялик Карла Суарес Наварро, ёки Пуэрто-Рико вакиласи Моник Пюиг билан рақобатлашади.