Арман Царукян Ислом Махачевга қарши жангга Хамзат Чимаевдан ёрдам сўрамоқчи...
Хабарингиз бор, UFC енгил вазн тоифаси чемпионлигига даъвогар Арман Царукян катта эҳтимол билан навбатдаги жангини чемпион Ислом Махачевга қарши ўтказади. Шунинг учун тайёргарлик жараёнини Хамзат Чимаев билан ўтамоқчи.
"Шу ойни охирида Hype Reality шоусини суратга олиш учун Таиландга учиб кетаман. Хамзат Чимаев билан машғулот ўтказиш учун жуда ҳам яхши имконият бўлади. Унинг буйи баланд, чап томон "стойка"да ишлай олади. Чимаевга менга ёрдам беришини ва бирга спарринг ўтказишини илтимос қиламан. Агар, у йуқ демай, спарринг шеригим бўлса аъло иш бўларди. Унинг танасини кўриниши Исламга жуда ўхшайди",-деди Царукян.
Фикрлар