Арман Царукян ойига ярим миллион долларни “ёқмоқда”!
Таниқли ММА устаси Арман Царукян PBD подкастида бир ойда, камида, 500 минг доллар сарфлашини маълум қилди
Бу харажатлар йил давомида ҳажми етти баробар ошган ҳомийлик шартномалари ҳисобидан қопланади. Унинг сўзларига кўра, жорий шартномалар бир ойдан кейин тугайди ва шундан сўнг брендларнинг ҳар бири унга йилига 3-4 миллион доллар тўлашни бошлайди. Бундан ташқари, UFC мунтазам равишда бонуслар ўтказиб туради: яқинда UFC сабабини тушунтирмасдан Арманнинг ҳисобига 42 минг доллар ташлади - эҳтимол, бу унинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги учундир. Шунингдек, Царукян Россияда бизнес юритади ва зарурат туғилганда у ердан ҳам маблағ олади.
Аввалроқ, Арман жорий йилда тўртта жанг ўтказган "Real American Freestyle" лигасидаги даромади деярли UFC даромадига тенглашганини айтган эди.

Фикрлар